Наманган вилояти Ички ишлар органларининг инспектор-психологлари учун ўқув-семинар ташкил этилди
2026-01-11 10:00:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ томонидан умумтаълим мактабларига бириктирилган инспектор-психологлар фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг касбий билим ва амалий кўникмаларини ошириш, шунингдек қонунчиликдаги соҳага оид янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини шахсий таркибга етказиш мақсадида навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинар доирасида вилоят ҳудудида 2026 йил учун вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича белгиланган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда ўтган йил давомида йўл қўйилган камчиликлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Шу билан бирга мазкур семинарда савол-жавоблар ўтказилиб, масъуллар томонидан аниқ мисоллар асосида тушунтиришлар берилди. Хусусан, муҳокама қилинган мавзулар янада мустаҳкамланиб, амалий хулосалар чиқарилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати






