ИИВ Малака ошириш институтида қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ҳолатларини олдини олишда раҳбарларнинг ролига бағишланган бинар ўқув машғулоти ўтказилди
2026-01-10 11:45:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги Касаба уюшмаси раиси ўринбосари, истеъфодаги полковник, юридик фанлари доктори, профессор Саттаров Абдуғофур Ҳамидович ва ИИВ МОИ Юридик фанлар кафедраси бошлиғи, юридик фанлар номзоди, профессор Суванкулов Меҳмонали Исмоиловичлар томонидан Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар, тармоқ) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинлаш учун ташкил этилган малака ошириш ўқув курси тингловчиларига “Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ҳолатларини олдини олишда раҳбарларининг роли” мавзусида бинар шаклда ўқув машғулоти ўтказилди.
Мавзу доирасида тингловчиларга келгуси амалий фаолиятларида қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ҳуқуқбузарлигининг таркиби, келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлари, маъмурий ва жиноят қонунчилиги асосида тайинланадиган жазо турлари, шунингдек раҳбарларнинг мазкур ҳолатларни олдини олишда амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлари хусусида ҳуқуқий билимлар берилди.
ИИВ Малака ошириш институти



