Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жиноятчилик таҳлилига бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди
2026-01-08 11:20:00 / Янгиликлар

Шароф Рашидов туманида Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал майор Ғайрат Қодиров бошчилигида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда асосий эътибор жиноятчилик таҳлилига қаратилди.
Йиғилишда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида содир этилган қонунбузарликлар, хусусан, туманнинг «Қатортол» маҳалласида юз берган жиноий ҳолат ҳақида батафсил маълумот берилди.
Мулоқот давомида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ўсиб келаётган авлоднинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш ҳамда бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, ҳудудлардаги криминоген вазият таҳлил қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









