Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида кибертаҳдидлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди
2026-01-08 10:55:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети профессор-ўқитувчилари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тарғибот тадбири давомида бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқларда учраётган кибертаҳдидлар, фирибгарликнинг замонавий турлари ҳамда улардан ҳимояланиш усуллари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Кибер таҳдидлар бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири экани таъкидланиб, улардан ҳимояланиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, интернет орқали келаётган ҳар қандай шубҳали ёки номаълум хабар ва ҳаволаларни очмаслик, вирусли дастурларни ўрнатмаслик, шахсий маълумотлар ҳамда банк пластик карталарига оид махфий кодларни ҳеч кимга бермаслик лозимлиги тушунтирилди.
Унутманг, киберхавфсизлик фақат мутахассислар иши эмас — бу ҳар бир фойдаланувчининг кундалик маданиятидир. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар сизни молиявий зарар, обрў-йўқотиш ва шахсий маълумотларнинг ўғирланишидан ҳимоя қилади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати





