Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти Бухоро вилояти ҳудудларида ўрганишлар олиб бормоқда
2026-01-08 10:45:00 / Янгиликлар

Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан ўрганишлар давомида, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисми фаолияти кўздан кечирилди.
Кўздан кечириш жараёнида навбатчилик хизмати фаолиятини ташкил этиш, фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва ўз вақтида кўриб чиқиш ҳолати, хизмат интизоми ҳамда моддий-техник таъминот даражаси атрофлича ўрганилди.
Шунингдек, шахсий таркиб билан суҳбат ўтказилиб, хизмат фаолиятида учраётган муаммо ва камчиликлар юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. Навбатчилик хизмати самарадорлигини янада ошириш, қонунийлик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Бухоро вилояти Шофиркон ҳамда Вобкент туманларига амалий ташриф доирасида Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан туман ИИБ маъмурий биносининг навбатчилик қисми ҳамда туман Қўриқлаш бўлими фаолияти кўздан кечирилди.
Кўздан кечириш давомида навбатчилик хизмати фаолиятини ташкил этиш, хизмат олиб бориш тартиби, фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва уларга ўз вақтида муносабат билдириш ҳолати, шунингдек, хизмат интизоми ва моддий-техник таъминот даражаси атрофлича ўрганилди.
Қўриқлаш бўлимида объектлар хавфсизлигини таъминлаш, хизматчиларнинг тайёргарлик даражаси ҳамда хизмат олиб бориш самарадорлиги юзасидан таҳлил ишлари олиб борилди, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, хизмат сифатини янада ошириш ҳамда қонунийлик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан ўрганишлар давом этмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









