Фуқаролар мурожаатлари эътибор марказида: Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида сайёр қабул ташкил этилди
2026-01-07 10:40:00 / Янгиликлар

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Фаррух Хайдаров томонидан Янгиер шаҳри Абдураҳмон Жомий маҳалласида фуқаролар мурожаатларига бағишланган сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида фуқароларнинг турли масалалар бўйича билдирган мурожаатлари тингланиб, жумладан терговга қадар текширув жараёнлари, ижтимоий муаммолар ҳамда алоҳида тоифадаги шахсларнинг муаммолари атрофлича ўрганилди. Мурожаатлар юзасидан масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этувчи мурожаатлар назоратга олинди.
Сайёр қабул фуқаролар билан очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаётган муаммоларга қонуний ечим топиш ҳамда ички ишлар органлари фаолиятига бўлган ишончни мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









