Ноқонуний балиқ овлаш натижасида табиатга 387 млн сўм зарар етказган “браконьерлар“ қўлга олинди
2026-01-05 10:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 2 январь куни Қўриқлаш департаментининг Айдар-Арнасой кўллар тизимини муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари кўлнинг назорат ҳудудида тунги вақтда ҳаракатланаётган “Ласетти“ русумли транспорт воситасини тўхтатиб кўздан кечиришганда, автомобил юкхонасидан, кўлдан ноқонуний равишда тутилган жами 344 дона 4 хил турдаги балиқ маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Шу куни бошқарма ходимлари томонидан кўл ҳудудида қайиқ ва тўр ёрдамида балиқ маҳсулотларини ноқонуний равишда овлаётган 2 нафар фуқаро қўлга олинди. Дастлабки ўрганишлар жараёнида фуқароларнинг олдида 40 дона судак туридаги балиқ маҳсулоти борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун суд органларига жўнатиш чоралари кўрилмоқда.
Маълумот учун: овланган балиқ маҳсулотлари ҳудудга хизмат кўрсатувчи МЧЖга топширилди.
Ноқонуний балиқ овлаш натижасида табиатга келтирилган тахминий зарар 387 млн сўмни ташкил қилади.
ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти Ахборот хизмати

