Фуқаролар мурожаатлари эътиборда: Бухоро вилояти ИИБда навбатдаги шахсий қабул ўтказилди
2026-01-04 20:35:00 / Янгиликлар

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш ҳамда уларнинг муаммоларига амалий ечим топиш мақсадида навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди.
Қабул жараёнида фуқаролар, юридик шахслар ва уларнинг қонуний вакиллари билан юзма-юз мулоқот ўтказилди. Уларнинг ички ишлар органлари фаолияти, суд-ҳуқуқ соҳаси ҳамда бошқа долзарб масалаларга оид мурожаатлари батафсил кўриб чиқилди.
Асосий эътибор мурожаатларни жойида ҳал этиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилди. Қўшимча ўрганишни талаб қилган мурожаатлар белгиланган тартибда иш юритувига олиниб, улар юзасидан манзилли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Мазкур мурожаатларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш учун тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига аниқ муддатлар белгиланган топшириқлар берилди.






