Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти Хоразм вилояти ҳудудларида ўрганишлар олиб бормоқда
2026-01-04 14:04:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов томонидан Хоразм вилояти ҳудудларида бир қатор ўрганишлар олиб бормоқда. Навбатдаги ўрганишлари вилоятининг Гурлан туманида бўлиб, туманнинг ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ижтимоий соҳа объектларининг қиш мавсумига кўрилган тайёргарликлари ўрганилди.
Мазкур туманнинг ижтимоий соҳа объектлари, кўздан кечирилиб, аҳоли учун яратилган шароитлар, қиш мавсумига кўрилган чора-тадбирлари, туман ички ишлар бошқармаси, ЙПХ масканлари кўздан кечирилиб, масъул ходимларга амалга оширилиши лозим бўлган кўрсатмалар берилди.
Шунингдек туманининг маданият ва истироҳат бошидаги “Янги йил” арчаси байрамини аҳоли хавфсизлигини таъминлаган холда ўтказилиши, хизматни тизимли равишда масъулият ва ҳушёрлик билан ташкил этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аниқ белгиланган йўл харитаси бўйича иш ташкил этиш, айниқса профилактик тарғибот тадбирларини кучайтириш, замонавий илғор технологиялар имкониятларидан кенг фойдаланиш, камералаштириш орқали ҳудудларни тўлиқ қамровга олиш ва бошқа масалалар юзасидан масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.
Вазир ўринбосарининг Хоразм вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати









