Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг шахсий қабули ташкил этилди
2026-01-04 14:10:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан юзма-юз мулоқот ўтказиб, улар томонидан билдирилган мурожаатлар масъуллар иштирокида атрофлича ўрганилди. Шахсий қабулда 10 га яқин шахснинг муаммолари тингланди. Хусусан, пулларни ундириш, қонунбузарларга чора кўриш, уй-жой ва мол-мулк можароси, фирибгарлик ҳамда тергов-суриштирувга оид масалаларга масъуллар иштирокида ечим қидирилди.
Қабулда асосий эътибор мурожаатларнинг жойида ҳал қилинишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун вақт талаб қилган ҳолатлар иш юритувга олинди. Уларнинг ижроси юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгиланган ҳолда масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.









