Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи бир гуруҳ шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди
2026-01-03 07:25:00 / Янгиликлар

Президент фармонига асосан Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшаб келаётган Қорақалпоғистон Республикасидан 22 нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди.
Фуқароликка қабул қилиш маросими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Ф. Эрманов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Бахтияр Торебеков иштирокида бўлиб ўтди. Тегишли қарор мамлакат қонунчилигига мувофиқ қабул қилиниб, унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Фуқароликни олган шахслар жамият ҳаётида фаол иштирок этиш, меҳнат қилиш, таълим олиш ва ижтимоий ҳимоядан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.









