Бухоро вилояти ИИБ тизимидаги объектларда қурилиш ва реконструкция ишлари ҳолати ўрганилди
2026-01-03 07:15:00 / Янгиликлар

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан тизимдаги бир қатор муҳим объектларда олиб борилаётган қурилиш ва реконструкция ишлари юзасидан масъуллар ҳамда қурувчи ташкилотлар иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида Бухоро вилояти ИИБ МваМТТБ Транспорт таъминоти бўлинмаси учун барпо этилаётган янги бинони белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш, шунингдек, автохўжалик ҳудудига туташ Бухоро шаҳар «Фурқат» МФЙ, «С. Муродов» кўчаси 102-уй манзилида ички ишлар органлари ходимлари учун қурилаётган кўп қаватли турар жой биноларини белгиланган муддатларда якунлаш масалалари муҳокама қилинди. Қурилиш ишларини белгиланган муддат ва сифат талабларига мувофиқ якунлаш бўйича қурувчиларга аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, объектларга замонавий талабларга мос энергия тежамкор қуёш панелларини ўрнатиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Тадбир давомида, янги ташкил этилиши режалаштирилган автотураргоҳ (жарима майдончаси) ҳудудига ташриф буюрилиб, қурилиш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, мазкур ҳудудда 500 кВ қувватдаги қуёш панелларини ўрнатиш бўйича олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Тадбир давомида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг янги маъмурий биносида олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳам кўздан кечирилиб, жараён юзасидан масъуллар билан суҳбатлар ўтказилди.
Шундан сўнг, Когон тумани ва Когон шаҳар Ички ишлар бўлимлари биноларида амалга оширилаётган реконструкция ҳамда капитал таъмирлаш ишлари ҳолати ўрганилиб, уларни белгиланган муддатларда ва сифатли якунлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, Бухоро вилояти ИИБ ЖТСБ тасарруфидаги «Махсус қабулхона»да олиб борилаётган қурилиш ва реконструкция ишлари ҳолати ҳам кўздан кечирилди. Объектни тўлиқ ўрганиш жараёнида бажарилаётган ишларнинг сифати, белгиланган муддатларга риоя этилиши ҳамда лойиҳа доирасида режалаштирилган чора-тадбирлар ижроси таҳлил қилинди. Шунингдек, у ерда сақланаётган шахслар билан суҳбатлар ўтказилди.









