Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилиб, содир этилган жиноятлар атрофлича таҳлил қилинди
2026-01-01 12:25:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳудудининг барча туман ва шаҳарларида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, Янги йил байрамини муносиб тарзда кутиб олиш мақсадида туну кун хизматлар ташкил этилган. Мазкур хизматлар бошқарма раҳбарияти томонидан тизимли равишда ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Хусусан, бошқарма бошлиғи томонидан Косонсой туманининг «Боғишамол», Тўрақўрғон туманининг «Чусткўприк» ҳамда Норин туманининг «Мирсултончек» маҳаллаларида содир этилган оғир турдаги жиноятлар туман ҳокимлари ва маҳалла фаоллари иштирокида муҳокама қилинди.
Шунингдек, Янги йил байрами муносабати билан ўтказиладиган тадбирларни тинч ва осойишта тарзда ташкил этиш, аҳоли мурожаат ва муаммоларини доимий равишда ўрганиб бориш ҳамда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш бўйича масъул раҳбар ва ходимларга аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати





