Андижон вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида амалга оширилаётган ишлар яқиндан ўрганилди
2026-01-01 12:05:00 / Янгиликлар

Дастлаб, вилоят ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси биносида ходимлар билан ўқув машғулотлари ўтказишлик учун ташкил этилган ўқув хоналари фаолияти билан яқиндан танишди. Бу жойда профилактика хизматида 15 йилдан ошган ходимлар билан яқиндан суҳбатлашилиб, тизимдаги мавжуд муаммо ва уларнинг ечими юзасидан таклифлар илгари сурилди.
Шунингдек, ўрганишлар давомида вилоят ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига борилиб, марказ фаолияти билан яқиндан танишилди ҳамда ўзининг топшириқ ва кўрсатмаларини бериб ўтди.
Бундан ташқари, Андижон шаҳрининг Мустақиллик маҳалласи ҳудудидаги 1-сон Ҳуқуқ-тартибот масканига ва Андижон тумани ички ишлар бўлимига ташриф буюрилиб, раҳбар ва ходимлар билан бугунги кунда тизимда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти бўйича суҳбатлар ўтказилди.
Андижон вилоятида ўрганишларнинг иккинчи кунида барча шаҳар-туман ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлим, бўлинма бошлиқлари ва маъмурий амалиёт катта инспекторлари билан вилоят ИИБнинг маърифат залида ходимларнинг электрон тизимдаги рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлари, йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Ўқув машғулоти якуни бўйича хизмат раҳбари томонидан барча шаҳар-туман ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлим, бўлинма бошлиқлари билан жорий йилнинг якуни бўйича амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан йиғилиш ўтказилиб, уларга аниқ топшириқ ва тавсиялар берилди.
Шу билан бирга, Қўрғонтепа ва Булоқбоши туман ИИБларига борилиб, бевосита профилактика хизматида фаолият олиб бораётган раҳбар ва ходимлар, шу жумладан профилактика инспекторлари билан суҳбатлар олиб борилди.
Бундан ташқари, Андижон шаҳрининг Ўзбегим маҳалласи профилактика катта инспектори майор И.Тўраев ва 4-сон бош инспектори майор Ш.Мамажоновларнинг хизмат уйига ташриф буюрилди. Ходимларнинг оилавий шароитлари, турмуш тарзи билан яқиндан танишилиб, янги йил муносабати билан уларнинг фарзандларига янги йил совғалари улашилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати







