Фарғона вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
2026-01-01 10:25:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи, полковник Шароф Уралов томонидан Фарғона вилоятида ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар давомида Фарғона шаҳри ҳамда Олтиариқ, Тошлоқ, Риштон, Бувайда ва Учкўприк туманлари ИИБларида 2025 йилда профилактика йўналишида амалга оширилган ишлар, 1-сонли қарор ижроси, рақамлаштириш жараёнлари, ижтимоий профилактика ва ижрочилик интизоми масалалари таҳлил қилинди. Шунингдек, Янги йил тадбирлари ўтказиладиган объектлар ҳолати ўрганилди.
Шу билан бирга, айрим туманларда профилактика инспекторларининг хизмат уйларига ташриф буюрилиб, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлар ўтказилди ҳамда Янги йил муносабати билан байрам совғалари топширилди. Ўрганишлар якунларига кўра, 2026 йилда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати






