Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида йил якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
2026-01-01 07:35:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида 2025 йил якунларига бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди. Унда йил давомида институт томонидан амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари, амалий фаолият йўналишлари, халқаро ва маҳаллий ҳамкорлик доирасидаги лойиҳалар ҳамда эришилган муҳим натижалар кенг муҳокама қилинди.
Тадбир давомида криминологик тадқиқотлар сифатини янада ошириш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган илмий-амалий ташаббусларни такомиллаштириш, профилактика тизими самарадорлигини кучайтириш борасида амалга оширилган ишлар алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, келгуси йил учун устувор вазифалар, истиқболли режалар ва илмий йўналишлар белгилаб олинди.
Тадбир байрамона руҳда ўтиб, институт фаолиятига муносиб ҳисса қўшган ходимлар рағбатлантирилди. Уларнинг масъулиятли меҳнати, ташаббускорлиги ва фидойилиги жамоа томонидан юқори баҳоланди.






