Қашқадарё вилоятида янги йил арафасида эзгулик ва эътибор намунаси
2025-12-31 12:50:00 / Янгиликлар

Янги йил байрами муносабати билан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов томонидан хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзолари, хусусан уларнинг фарзандларига Президент совғалари тантанали равишда топширилди.
Мазкур тадбирда марҳум ходимларнинг оилаларига бўлган юксак эътибор ва ғамхўрлик, уларнинг фарзандлари келажагига бўлган ишонч ва қўллаб-қувватлаш яққол намоён этилди. Бу каби эзгу ташаббуслар юртимизда инсон қадрини улуғлаш, фидойи ходимлар хотирасини эъзозлаш ва уларнинг оила аъзоларини доимий эътиборда тутишнинг ёрқин ифодасидир.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати




