Навоий вилояти ИИБда навбатдаги шахсий қабул ўтказилди
2025-12-30 10:30:00 / Янгиликлар

Фуқаролар мурожаатларини тинглаш, уларнинг дард-ташвишларига бевосита қулоқ тутиш ва муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида фуқаролар томонидан турли масалалар — ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, терговга оид мурожаатлар, профилактика ишлар, маъмурий ва ижтимоий муаммолар юзасидан таклиф ва шикоятлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат ИИБ бошлиғи томонидан диққат билан тингланиб, қонун доирасида тегишли тушунтиришлар берилди. Айрим мурожаатлар жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этувчи масалалар бўйича масъул хизматларга аниқ топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.
Шахсий қабуллар аҳоли билан мулоқотни мустаҳкамлаш, ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ва фуқаролар ишончини янада оширишга хизмат қилади.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати






