ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигида қўшинларда 2025 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан сарҳисоб йиғилиш ўтказилди
2025-12-30 10:10:00 / Янгиликлар

ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигида қўшин қўмондони полковник Хасан Батиров бошчилигида Қўшилма, ҳарбий қисм ва бўлинмаларида жанговар хизмат фаолияти, ҳарбий интизом ва қонунчилик, ичкари ҳамда техник таъминот йўналишларининг 2025 йил якунига бағишланган сарҳисоб йиғилиш ўтказилди.
Қўмондонлик раҳбарияти ва мансабдор шахслар иштирок этган мазкур йиғилишда, сўз олганлар ўз йўналишлари бўйича ўтган даврда эришилган ютуқлар, йўл қўйилган нуқсон ва камчиликлар ҳамда келгусидаги амалга оширилиши лозим бўлган режалар хусусида ҳисоботларини тақдим этишди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган ушбу йиғилиш якунида қўшин қўмондони мансабдор шахсларга келгуси йилда барча соҳаларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, шахсий таркибнинг жанговар, касбий ҳамда маънавий-маърифий, шунингдек, ҳуқуқий тайёргарлик даражасини ошириш борасида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги




