Аҳоли билан юзма-юз мулоқот: муаммолар тингланиб, аниқ ечимлар белгиланди
2025-12-29 20:20:00 / Янгиликлар

Тошкент вилояти ИИББда фуқаролар билан навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди. Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда кўтарилган масалалар бевосита ИИББ бошлиғи, полковник Абдувосит Абдуразаков томонидан кўриб чиқилди.
Қабул давомида фуқаролар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тергов ва суриштирув масалалари, хизматга қайта тиклаш ва бошқа фаолият билан боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаат қилди. Ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиб, амалий ечимлар белгиланди.
Кўтарилган масалаларнинг яримлари жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганишни талаб қилган мурожаатлар бўйича масъул раҳбарларга аниқ вазифалар юклатилди.
Таъкидлаш жоизки, бундай шахсий қабуллар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида тизимли равишда ўтказилиб, фуқаролар билан бевосита мулоқотни кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати









