Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди
2025-12-29 10:30:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков томонидан ўтказилган шахсий қабул жараёнида фуқаролар ҳамда ташкилот ва муассасалар вакилларининг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларига дахлдор масалалари бўйича мурожаатлари тингланди. Хусусан, фуқаролар томонидан тергов жараёнлари билан боғлиқ масалалар, шунингдек, фуқароларнинг қонуний манфаатлари ҳамда ички ишлар органлари фаолиятига оид масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди.
Келиб тушган барча мурожаатлар белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, ҳар бири бўйича қонунчилик талабларига мувофиқ тегишли қарорлар қабул қилиш ҳамда ижросини таъминлаш юзасидан масъул соҳавий хизмат раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Назорат талаб этувчи масалалар Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан алоҳида назоратга олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати









