Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг шахсий қабули ўтказилди
2025-12-29 09:45:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ҳар якшанба куни шахсий қабул ўтказиб, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқ-тартибот соҳасига оид муаммоларини бартараф этиш чораларини кўрмоқда.
Навбатдаги шахсий қабулда 16 нафар фуқаро билан мулоқот қилинди. Мурожаатларнинг асосий қисмини қонунбузарга чора кўриш, ҳуқуқбузарлик ва жиноий ҳолатлар, шу қаторда ишини ўзгартириш, ўғирлик ва фирибгарлик, соғлигини тиклаш каби масалалар ташкил этди. Бошқарма бошлиғи ушбу муаммоларни ҳал қилиш бўйича вилоят ички ишлар бошқармасининг тергов, жиноят қидирув, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси каби соҳавий хизматлар масъулларига аниқ муддатлар белгилаган ҳолда тегишли топшириқлар берди. Қабулда мурожаатлари ижобий ҳал қилинган фуқаролар миннатдорлик ҳам билдиришди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати






