Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида Миробод тумани “Зиёнур“ маҳалласида содир этилган ўта оғир турдаги қотиллик жиноятининг муҳокамаси бўлиб ўтди
2025-12-27 11:50:00 / Янгиликлар

Муҳокамада қотиллик жинояти содир этилишининг объектив ва субъектив сабаблари муҳокама қилиниб, масъуллардан тушунтиришлар сўралди.
Таҳлилларга кўра, туманнинг “Зиёнур“ маҳалласида жорий йилнинг 11 ойида 6 та жиноят қайд этилган, шундан 5 таси олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни ташкил этган.
Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда, “Зиёнур“ МФЙ “маҳалла еттилиги“ ва “ижтимоий профилактика“га масъул бўлган мутасаддиларга маҳалладаги ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар, афв этилганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, улар билан индивидуал профилактик тадбирлар ўтказиш, шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилиб, ҳал этилиши юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати




