Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
2025-12-27 11:55:00 / Янгиликлар

Йиғилишда Илмий кенгаш аъзолари, профессор-ўқитувчилар ҳамда илмий ходимлар иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар бўйича Институт Ўқув-услубий бўлим фаолияти, профессор-ўқитувчиларнинг 2025 йил якунлари юзасидан смарт рейтинг натижалари, илмий тадқиқот олиб бориш истагида бўлган ходимларнинг мавзулари, профессор-ўқитувчилар томонидан тақдим этилган ўқув-услубий мажмуалар ва ўқув қўлланмалар муҳокама этилди.
Муҳокамага қўйилган масалалар бўйича тегишли чора-тадбирлар, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида муҳим қарорлар қабул қилинди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати





