Навоий шаҳрида оммавий сайёр қабул ташкил этилди
2025-12-26 10:55:00 / Янгиликлар

Қабулда Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи шахсан иштирок этиб, аҳоли билан бевосита мулоқот олиб борди. Оммавий қабул жараёнида фуқаролар томонидан ҳуқуқ-тартибот, жамоат хавфсизлиги, профилактика ишлари, тергов, маъмурий масалалар, шунингдек, ижтимоий ва маиший муаммолар юзасидан кўплаб мурожаатлар билдирилди.
Вилоят ИИБ бошлиғи ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаб, масъул ходимларга аниқ топшириқлар берди.
Айрим масалалар қабул давомидаёқ ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этилган мурожаатлар бўйича эса тегишли хизматларга муддат белгиланиб, ижроси қатъий назоратга олиниши таъкидланди. Бу эса фуқароларнинг мурожаатларига масъулият билан ёндашилаётганидан далолатдир.
Бундай оммавий сайёр қабуллар келгусида ҳам изчил давом эттирилиши, фуқаролар мурожаатлари тизимли ўрганилиши белгиланган.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати





