Бухорода йил якунларига бағишланган кенг қамровли матбуот анжумани бўлиб ўтди
2025-12-26 10:10:00 / Янгиликлар

Бухоро шаҳридаги Касбий кўникмалар марказида вилоятимизда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари, республика даврий ва интернет нашрлари, телеканалларнинг вилоятимиздаги мухбирлари, журналист ва блогерлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда депутатлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжумани Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигида, вилоят прокурори, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Ботир Зарипов анжуман қатнашчиларини, оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерларни кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий муборакбод этди.
Шундан сўнг, масъуллар томонидан 2025 йил давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган кенг кўламли ишлар, шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди.
Ўз навбатида, матбуот анжуманида иштирок этган оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар томонидан ички ишлар раҳбариятига берилган саволларга батафсил ва аниқ жавоблар берилиб, ўрганиш талаб қилинадиган айрим мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









