ИИВ раҳбарияти Саудия Арабистони элчиси билан учрашди
2025-12-26 08:10:00 / Янгиликлар

Тадбирда элчи Юсуф Бин Солиҳ Ал-Утайбийнинг Ўзбекистондаги фаолияти юқори баҳоланди, сўнгги йилларда икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон-Саудия муносабатлари юқори даражага кўтарилганлиги таъкидланди.
Томонлар ички ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқаларга тўхталиб, идоралар ўртасида ташкил этилган хавфсизлик масалалари бўйича қўшма комиссия фаолиятини алоҳида қайд этдилар.
Мулоқотда алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида 2026 йилга мўлжалланган режалар, хусусан трансмиллий уюшган ва кибержиноятларга қарши курашиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда илғор тажрибаларни алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Дўстона ва конструктив рухда ўтказилган йиғилишда томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли вазифаларини белгилаб олдилар.



