ИИВ Киберхавфсизлик маркази барчангизни кириб келаётган янги йил билан муборакбод этиб, сизларни фирибгарлар байрам олдидан фаоллашаётгани ҳақида огоҳлантиради
2025-12-25 19:15:00 / Янгиликлар

Фирибгарлар Янги йил совғаси кўринишида турли зарарли ҳаволаларни яратиб телеграм орқали сизларга тарқатишади. Уни очган заҳотингиз шахсий маълумотларингиз ва пластик картангиздаги пулларни ўзлаштиришади.
ИИВ Киберхавфсизлик марказининг огоҳлантиришича, ҳозирда фирибгарларнинг асосий қуроли техник ҳийла-найранглар эмас, балки ижтимоий муҳандислик, яъни инсон эмоциялари билан манипуляция қилишдир. Ҳамкасб, қариндош ёки дўстлардан табрик олишни кутиш одамни ҳушёрлигини пасайтиради.
Замонавий фирибгарлик усуллари жуда мураккаблашган.
Эндиликда гап фақат гап энди оддий “Apk.” “.exe” каби файллар ҳақида эмас.
Бугун сиз мессенжер ёки ижтимоий тармоқ орқали интерактив табрикка ўхшатилган фишинг сайтга олиб борадиган ҳаволани олишингиз мумкин. Ёки гўёки «юкланмаяпти» деб кўрсатиладиган чиройли GIF-файл юборилиб, уни кўриш учун янгилаш “обновления” таклиф этилади.
Яна бир оммавий сценарий — «етказиб бериш хизмати» номидан юборилган хат бўлиб, унда «янги йил совғасини»ни олиш учун илова — «юк хати»ни юклаб олиб очиш талаб қилинади.
Бундай усуллар инсоннинг қизиқувчанлиги ва байрам кайфиятига қўшилиш истагига таъсир қилади. Байрам табриклари алмашинуви авжида фирибгарлар қурбонига айланмаслик учун оддий, аммо самарали қоидаларга амал қилиш тавсия этилади.
Биринчидан, ҳар доим манбага эътибор беринг. Бу инсонни танисизми? Ундан ҳавола ёки файл юборилишини кутганмидингиз? Агар йўқ бўлса, энг тўғри йўл — иловани очмаслик.
Иккинчидан, файл форматига қаранг. Ҳатто расм ёки видео сифатида ниқобланган файллар ҳам хавфли бўлиши мумкин. Медиа учун хавфсиз форматлар: .jpg, .png, .gif, .mp4, .webm. .exe, .scr, .bat, .msi форматлари, шунингдек ичида зарарли дастурлар бўлиши мумкин бўлган .zip ва .rar архивларидан эҳтиёт бўлинг.
Учинчидан, ҳаволалар учун «етти марта текшир» қоидаси амал қилади. Агар қисқа ёки шубҳали ҳавола орқали ўтиш таклиф қилинса, уни босмаслик яхшироқ.
Бундан ташқари, озиқ овқат маҳсулотлари, янги йил арчаси, ўйинчоқлар ҳамда бошқа турли буюмларни арзон нархларда сотилиши тўғрисидаги эълонларни жойлаб, уни харид қилиш истагини билдирган фуқароларга пулларни олдиндан тўлаб беришларни айтишади.
Маҳсулот пулини олдиндан тўлаган заҳотингиз улар аккаунтларни ўчириб юбориб сизни блокка қўйиб, ғойиб бўлишади.
Интернетда харидларни амалга ошираётганингизда ҳеч қачон пулларини олдиндан тўлаб берманг!
