Наманган вилояти ИИБ томонидан бириктирилган оилаларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилмоқда
2025-12-24 17:35:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ–330-сонли «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга оширишга қаратилган қарори ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ҳудудларида ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан бириктирилган оилалар билан манзилли ишлаш тизими йўлга қўйилган.
Мазкур йўналишдаги ишлар доирасида бугун Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган туманининг «Урганчи» маҳалласида бўлиб, бириктирилган оилалар билан олиб борилаётган амалий ишлар ҳолатини ўрганди. Ўрганиш жараёнида хонадонларнинг турмуш шароити, ижтимоий ҳолати ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар атрофлича кўздан кечирилди.
Шунингдек, оила аъзолари билан суҳбатлашилиб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Масъул ходимларга оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аниқланган муаммоларни тизимли ва босқичма-босқич ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва вазифалар белгилаб берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати




