ИИВ Малака ошириш институти республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди
2025-12-24 16:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги «Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Мазкур анжуманда «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи ва истеъмоли учун юридик жавобгарликни такомиллаштириш истиқболлари» мавзуси муҳокама қилинди.
Тадбирнинг асосий мақсади соҳага оид илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этиш, профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш ҳамда тегишли ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати









