Болалар ҳуқуқлари — жамият келажаги кафолати
2025-12-24 10:40:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси тингловчилари билан «Истиқболли авлод» нодавлат-нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида «Суд-ҳуқуқ тизимида жинсий зўравонликдан жабрланган болалар билан адолатли ва ҳурматли муносабатни таъминлаш» мавзусида семинар-тренинг машғулотлари ўтказилмоқда.
Тренингда тингловчиларга болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жинсий зўравонликдан жабрланган болалар билан ишлашда халқаро стандартлар, психологик ёндашувлар ҳамда болага нисбатан иккинчи даражали жабр етказилишининг олдини олиш масалалари юзасидан назарий ва амалий билимлар берилмоқда.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати





