Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигига қарашли 7534-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюрди
2025-12-23 15:35:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Мирзарахимов Баходир Юлдошевич Қоровул қўшинлари қўмондонлигига қарашли 7534-сонли ҳарбий қисмга амалий ташриф буюрди.
Ташриф давомида вазир ўринбосари ҳарбий қисмда хизматни ташкил этиш, шахсий таркибнинг жанговар шайлиги, хизмат интизоми ва ҳарбий хизматчиларнинг касбий тайёргарлик даражаси билан яқиндан танишди. Шунингдек, қисмдаги моддий-техника таъминоти, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларнинг ҳолати кўздан кечирилди.
Меҳнат ва хизмат шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ҳарбий хизматчиларнинг яшаш бинолари, ошхона, тиббий пункт ва маънавий-маърифий ишлар олиб бориладиган хоналар фаолияти ўрганилди.
Учрашув давомида вазир ўринбосари шахсий таркиб билан суҳбат ўтказиб, уларни яқинлашиб келаётган Янги йил билан самимий табриклади, ҳарбий хизматдаги муваффақиятлар ва оилавий бахт-саодат тилади. Шунингдек, хизматда фаоллик кўрсатаётган айрим ҳарбий хизматчилар рағбатлантирилди.
Ташриф якунида Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Қоровул қўшинлари бўлинмалари олдига қўйилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, жанговар шайликни янада ошириш ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш юзасидан аниқ топшириқлар белгиланди.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот хизмати




