Польша давлатида яширинган жиноятчи Ўзбекистонга қайтарилди
2025-12-23 13:55:00 / Янгиликлар

Интерпол Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси масъул ходимлари томонидан олиб борилган бир қатор тегишли тезкор ишлар ҳамда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси вакилларнинг ҳамкорлигида оғир турдаги жиноятни содир этиб Польша давлатида яшириниб юрган жиноятчи аниқланди.
Жиноятчи халқаро шартномаларда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди. Ўзбекистон Республикаси олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг хорижий давлатлар билан ўзаро ҳамкорликда олиб бораётган кенг кўламли ишлари ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Ўзбекистон Республикасига олиб келинган шахс содир этган жинояти учун қонун олдида жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасидаги Интерполнинг Миллий марказий бюроси
