Андижон вилояти ИИБ бошлиғи оталиққа олинган ёшлар билан учрашув-мулоқот ўтказди
2025-12-23 12:05:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Бўстон туманида Андижон вилояти ИИБ бошлиғи Санжар Джабаров томонидан оталиққа олинган бир гуруҳ ёшлар билан учрашув-мулоқот ўтказилди.
Мулоқот давомида ёшларнинг кундалик ҳаёти, таълим олиш жараёнлари, касбга қизиқишлари ҳамда уларни қийнаётган муаммо ва таклифлари тингланди.
Шунингдек, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган чоралар ҳам муҳокама қилинди.
Ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир масала масъуллар иштирокида атрофлича ўрганилиб, уларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал этилди.
Айрим оталиққа олинган ёшларнинг муаммолари жойига чиққан ҳолда манзилли ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









