Қоровул қўшинлари қўмондонлиги 7531-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларига бир қатор устувор вазифалар белгиланди
2025-12-22 12:45:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баходир Мирзараҳимов ИИВ Қоровул қўшинлари тасарруфидаги 7531-сонли ҳарбий қисмда бўлиб, ҳарбий хизматчилар билан учрашув ўтказди ҳамда уларни кириб келаётган Янги йил байрами билан қутлади.
Учрашув давомида хизмат интизоми, ҳарбий тайёргарликни янада мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг маънавий-ахлоқий ҳолатини юксалтириш ҳамда хизмат фаолиятидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Генерал-майор Баходир Мирзараҳимов ҳарбий хизматчиларга соғлик-саломатлик, оилавий бахт, хизмат фаолиятида муваффақиятлар тилаб, Янги йилда зиммаларига юклатилган вазифаларни виждонан ва юксак масъулият билан бажаришларига ишонч билдирди.
Тадбир давомида вазир ўринбосари аскарларни хизмат қилишлари учун яратилаётган шарт-шароитларни кўздан кечириб уларни, ётоқхона, ошхона ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш хоналарини кўздан кечириб, интизомбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва аскарларни бир-бирлари билан хушмуомала бўлишларини айтиб ўтдилар.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи








