ИИВ ишчи гуруҳи томонидан Наманган вилояти ИИБда вазирлик Академияси магистратурасига истиқболли номзодларни саралаш мақсадида дастлабки саралаш тадбирлари ўтказилди
2025-12-22 12:30:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ҳузурида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, ички ишлар органлари учун юқори малакали ва замонавий билимларга эга бўлган кадрлар захирасини шакллантириш, шунингдек, 2026-2027 ўқув йилида Ички ишлар вазирлиги академияси магистратурасига истиқболли номзодларни саралаш мақсадида, Наманган вилояти ИИБда ИИВ ишчи гуруҳи томонидан Академия магистратурасига дастлабки саралаш тадбирлари ўтказилди.
Дастлаб, Магистратурага ўқишга кириш учун Ички ишлар вазирининг 2024 йил 21 октябрдаги 411-сон буйруғида белгиланган талабларга мос келадиган раҳбар ходимлар рўйхати шакллантирилиб, номзодларни тест синови орқали касбий билим ва малакалари, мантиқий фикрлаш ҳамда мураккаб вазиятлардан чиқиб кета олиш кўникмалари текширилди.
Тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлардан суҳбат асосида юксак шахсий ва касбий фазилатларга эга, «Ватанга садоқат билан хизмат қилиш»ни ўз хизмат бурчи сифатида сўзсиз бажарадиган истиқболли номзодлар саралаб олинди.
Суҳбат жараёнида номзодларнинг мамлакатимизда ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб етишига бошқарув қобилияти ва фавқулодда вазиятларда мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларига тизимли ва таҳлилий фикрлаши ҳамда етакчилик сифатларига эгалигига алоҳида эътибор қаратилди.
Дастлабки саралаш босқичидан ўтган номзодлардан академия магистратурасининг «ташкилий-тактик бошқарув» ҳамда «ташкилий-стратегик бошқарув» мутахассисликлари бўйича номзодларнинг рўйхатлари шакллантирилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати







