Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди
2025-12-21 19:35:00 / Янгиликлар

Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, уларнинг муаммоларига бевосита ечим топиш ҳамда аҳолига янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат атрофлича тингланиб, амалдаги қонунчилик доирасида тушунтиришлар берилди.
Айрим масалалар жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъул хизмат ва бўлинмаларга аниқ топшириқлар берилди ҳамда ижроси қатъий назоратга олинди.
Шахсий қабул фуқаролар билан очиқ ва самимий мулоқот муҳитида ўтиб, аҳоли дардини эшитиш, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятли бўлди.
Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлаш сифати ва самарадорлигини ошириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









