Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбарияти томонидан Янги йил байрами ўтказиладиган жойларда хавфсизлик чора-тадбирлари ўрганиб чиқилди
2025-12-20 10:00:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири бошчилигида «Янги йил байрами» тадбирлари ўтказилиши даврида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш масалалари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ушбу ўрганишлар давомида байрам тадбирлари ўтказиладиган ҳудудларда хавфсизлик чора-тадбирларининг ташкил этилганлиги, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳолати ҳамда турли нохуш ҳолатлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар атрофлича кўздан кечирилди.
Шунингдек, фавқулодда ҳолатлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида масъул хизматлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, жамоат тартибини сақлашга жалб этилган шахсий таркибнинг хизмат фаолиятини янада самарали ташкил этиш, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати








