Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти томоиндан Янги йил муносабати билан Қарши шаҳрида хавфсизлик ҳолати ўрганилди
2025-12-20 09:00:00 / Янгиликлар

Янги йил байрами арафасида Қарши шаҳрининг марказий ҳудудларида ўрнатилган байрамона арчалар ҳамда оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур йўналишда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов томонидан Қарши шаҳрида жойларда амалий ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганишлар давомида аҳоли гавжум ҳудудлар, байрам тадбирлари ўтказиладиган майдонлар ҳамда кўчаларда хизмат олиб бораётган ички ишлар бўлимлари ходимлари, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Миллий гвардия ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.
Учрашувларда байрам тадбирларига жалб этилган куч ва воситаларни оқилона жойлаштириш, хизмат фаолиятини мувофиқлаштириш, жамоат тартибини мустаҳкамлаш ҳамда тадбирларни тинч ва осойишта ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Масъул ходимларга фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, байрамона арчалар атрофида хизмат олиб бориш тартиби, идоралараро ҳамкорлик ва фуқаролар билан мулоқот маданияти атрофлича ўрганилди.
Ушбу чора-тадбирлар Янги йил байрамини аҳоли учун хавфсиз, осойишта ва қувончли
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати





