Навоий вилояти ИИБда Ички ишлар вазири ўринбосари раҳбарлигида танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди
2025-12-16 11:40:00 / Янгиликлар

Шунингдек, барча раҳбарларга қўл остидаги шахсий таркибни кунлик назорат қилиш жараёнида ҳар бир ходимга индивидуал тарзда ёндашишлари, уларнинг хизмат фаолияти, ижтимоий-оилавий аҳволи, руҳий-психологик ҳолатини инобатга олган ҳолда вазифа ва топшириқлар берилиши ва ҳар бир раҳбар ўз қўл остидаги ходимларига жавобгар эканлиги таъкидланди.
Шу билан бир қаторда жорий йилнинг 10 ойи мобайнида ходимлар томонидан 93 та турли хилдаги салбий ҳолатлар содир этилган бўлиб, 10 нафар ходим ички ишлар органлари сафидан четлатилган. Йиғилиш давомида ҳам салбий ҳаракатлари аниқланган 13 нафар ходимларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши тайинланди.
Бундан ташқари, ички ишлар органларини халқчил ва профессионал тузилмага айлантириш борасида ижобий ишларни жадаллаштириш, ходимларни жанговар ва жисмоний шайлигини, билим даражаларини янада ошириш мақсадида қатор чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати





