БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси лойиҳаси доирасида ИИВ Эксперт-криминалистика бош марказига техник воситалар топширилди
2025-12-16 12:40:00 / Янгиликлар

2025 йил 12 декабрь куни БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ НЖБ)нинг Минтақавий ваколатхонаси офисида БМТ НЖБ ҳамда БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси томонидан амалга оширилаётган «Терроризм, ўқотар қурол ва жиноятчилик ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ўрганиш: ўқотар қурол ва енгил қуролларнинг ноқонуний айланмаси ҳамда уларни террорчиларга ноқонуний етказиб берилишининг олдини олиш ва унга чек қўйиш» лойиҳаси доирасида харид қилинган техник воситалар тўпламини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази раҳбарияти ҳамда ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси вакиллари иштирок этди. Маросим давомида мазкур ташаббус баллистика лабораториясининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, амалга оширилаётган экспертизалар ва тадқиқотлар сифатини ошириш, шунингдек, ўқотар қурол ва енгил қурол-яроғларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Техник воситаларнинг топширилиши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг институционал салоҳиятини оширишга қаратилган БМТ НЖБ томонидан кўрсатилаётган барқарор ва тизимли қўллаб-қувватлашнинг яна бир яққол тасдиғи бўлди.
ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси



