Фарғона вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан навбатдаги қабул ўтказилди
2025-12-15 14:30:00 / Янгиликлар

Фуқароларнинг мурожаат ва муаммоларни эшитиш, ҳал қилиш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, Ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилишларини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Азизбек Икрамов томонидан Қўқон шаҳрида сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида 103 нафар фуқаролардан турли масалаларда 112 та мурожаатлар келиб тушди. Улардан 32 таси жойида ижобий ҳал этилди.
22 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қолган 58 та мурожаат бўйича комплекс ўрганиш талаб этилиши туфайли ижросини назоратга олиш ва ечимини таъминлаш бўйича масъулларига алоҳида вазифалар юклатилди ва назоратга олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати






