Жиззах вилояти ИИБ раҳбариятининг фуқаролар билан юзма-юз мулоқоти ўтказилди
2025-12-15 14:25:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан юзма-юз мулоқот ўтказди.
Шахсий қабулда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар масъуллар иштирокида атрофлича ўрганилди. ИИВ Жиззах Академик лицейида ўтган қабулда 35 кишининг муаммолари тингланди.
Хусусан, ишга жойлашиш, пулларни ундириш, қонунбузарларга чора кўриш, оилавий ва мол-мулк можаролари, ижтимоий ҳимоя, моддий ёрдам, фирибгарлик, тергов-суриштирувга оид масалаларга масъуллар иштирокида ечим изланди.
Қабулда асосий эътибор мурожаатларнинг жойида ҳал қилинишига қаратилди.
Қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун вақт талаб қилинганлари иш юритувига олиниб, уларнинг ижроси юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгиланган ҳолда масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









