Ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор: Бухоро вилояти ИИБ раҳбариятининг навбатдаги шахсий қабул ўтказилди
2025-12-15 13:10:00 / Янгиликлар

Фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ҳамда мавжуд муаммоларга самарали ечим топиш мақсадида, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида раҳбарият томонидан мунтазам равишда шахсий ва сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Шу маънода, тасдиқланган режага асосан, 2025 йил 14 декабрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг навбатдаги қабули ташкил этилди.
Мазкур қабулда вилоятнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар иштирок этиб, ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан мурожаат қилиш имконига эга бўлдилар.
Қабул давомида фуқаролар томонидан тергов ва суриштирув, ижтимоий ҳимоя, оилавий муносабатлар, шунингдек ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар кўтарилди.
Ҳар бир мурожаат юзасидан аниқ тушунтиришлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш масалалари белгилаб олинди.
Учрашув жараёнида 10 дан ортиқ мурожаат рўйхатга олиниб, уларнинг бир қисми жойида ижобий ҳал этилди.
Қўшимча текширув ва ўрганишни талаб қилган мурожаатлар бўйича эса масъул хизмат ва бўлимларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси раҳбарият томонидан назоратга олинди.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, бундай қабуллар фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг муаммоларини эшитиш ва ҳал этиш орқали ички ишлар органлари фаолиятининг шаффофлигини ошириш ҳамда жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати








