Кеча ва бугун ўртасидаги боғлиқлик: ИИВ фахрийлари Андижонда
2025-12-14 09:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Андижон вилояти ИИБ мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси ИИВ фахрийлар кенгаши аъзолари — истеъфодаги полковниклар Миразим Сагатов, Ўткир Аҳмедов ҳамда ИИВ Молия ва моддий-техника департаменти бўлим бошлиғи подполковник Юлдашев Низомиддинлар иштирокида Андижон вилояти ИИБ Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари, шунингдек, бир гуруҳ фахрийлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда фахрийлар ҳозирги кунда хизмат олиб бораётган ходимларга ўз ҳаётий ва касбий тажрибаларини яқиндан ўртоқлашдилар. Шунингдек, қонунчиликка қатъий риоя қилиш, устоз-шогирд анъаналарини янада мустаҳкамлаш, фахрийлар билан ҳамнафас бўлиш бўйича ўз маслаҳат ва кўрсатмаларини бердилар.
Тадбирда ушбу соҳада узоқ йиллар хизмат қилиб, нафақага чиққан бир гуруҳ фахрий ходимларга Ўзбекистон Республикаси ИИВ фахрийлар кенгашининг « ИИВ фахрийси» кўкрак нишонлари ҳамда «Фахрий ёрлиқ»лар тантанали равишда топширилди.
Учрашувдан сўнг, Андижон вилояти ИИБнинг «Шон-шараф» музейига саёҳат уюштирилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









