Ўзбекистон Миллий университетида «Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлиги доирасида профилактик очиқ давра суҳбати ўтказилди
2025-12-13 20:40:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сонли фармони ҳамда жорий йил 20 ноябрь кунидан 20 декабрь кунига қадар «Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлиги доирасида ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва Олмазор тумани ИИО ФМБ масъуллари, шунингдек ИИБ ХПБ профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда университет талабаларига «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг турлари» мавзусида тушунтиришлар олиб борилди.
Суҳбат жараёнида талабаларга:
Наркотик ҳамда психотроп моддалар истеъмоли ва унинг савдосига қарши кураш;
•Унинг руҳий саломатликка салбий таъсири
•Жисмоний соғлиққа зарари
•Мия фаолиятига таъсири
•Ҳуқуқий оқибатлар
•Ижтимоий оқибатлар ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.
«Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлиги доирасида турли ҳуқуқбузарликлар содир этмаслик;
•кибержиноят ва унга алданмаслик
•ижтимоий тармоқларда турли гуруҳ ва каналларга аъзо бўлмаслик
•ижтимоий тармоқда турли диний мазмундаги материалларни тарқатмаслик, телефонда сақламаслик, қайта ишламаслик
•университетнинг ички тартиб-қоидасига амал қилиш
•сумкада ўткир тиғли предметлар олиб юрмаслик
•аҳолини қайта рўйхатга олиш масалалари юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.
«Биз гиёҳвандликка қаршимиз» мавзусидаги профилактик тадбирлар республикамиз ҳудудлари бўйлаб давом эттирилмоқда.





