Қидирувда бўлган “Грязь” лақабли жиноий уюшма етакчиси ушланди
2025-12-14 06:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор-қидирув департаменти, ДХХ ҳамда давлатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мамлакатимиз ҳудудида жиноий уюшма етакчиси сифатида бир қатор жиноятларни содир этишда айбланиб, қидирувда бўлган ва Туркия давлатида терговдан яшириниб юрган «Грязь» лақабли 1993 йилда туғилган Ё.М., жорий йилнинг 5 декабрь куни Ўзбекистонга қайтарилиб, тергов органларига топширилди.
Ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 112-моддаси 2-қисми, 164-моддаси 4-қисми, 165-моддаси 3-қисми, 173-моддаси 2-қисми ва 242-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2023 йилда Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган эди.
