Самарқандда спортнинг «Кураш» тури бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида «Республика чемпионати» ўтказилмоқда
2025-12-13 16:20:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 12-13 декабрь кунлари Самарқанд вилояти спортнинг Кураш тури бўйича Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида «Республика чемпионати» мусобақасига мезбонлик қилмоқда.
Самарқанд шаҳар Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида мазкур мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал майор Тохир Арипов ва вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари иштирок этиб, мусобақа қатнашчиларига омад ва зафарлар тилади.
Гиёҳвандликка қарши курашиш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш шиори остида ўтказилаётган мазкур мусобақанинг биринчи кунида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жамоаларининг 4 та вазн тоифасидаги спортчилари ўзаро беллашиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Мусобақада совринли ўринларни қўлга киритган спортчиларга диплом, медаль ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Мусобақанинг 4 та вазни тоифасидаги спортчилар жорий йилнинг 13 декабрь куни ўзаро беллашадилар.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати









