ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони томонидан Навоий вилоятидаги 7532-сонли ҳарбий қисмда амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
2025-12-13 11:15:00 / Янгиликлар

Даставвал ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан бўлинмада ҳарбий хизматчиларнинг кундалик ва хизмат фаолияти, уларга яратилган шарт-шароитлар, шу билан бир қаторда бўлинмада мавжуд қиш мавсумида иситиш тизимининг умумий ҳолати ҳам атрофлича ўрганилди.
Шундан сўнг, ишчи гуруҳ томонидан Навоий шаҳридаги Жазони ижро этиш муассасасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш учун тайинланган Қоровул шахсий таркиби жанговар шайлиги белгиланган сигналлар бўйича текширилиб, уларнинг ҳаракати синовдан ўтказилди, шунингдек, муассасада жанговар хизмат олиб бораётган ҳарбий назоратчилар наряди учун ҳам яратилган шароитлар ўрганилди.
Амалий ўрганишлар якунида, қўшин қўмондони томонидан муҳокама йиғилиши ўтказилиб, унда ҳарбий қисм фаолияти умумий хизмат йўналишлари бўйича таҳлил қилинди, шунинг баробарида аниқланган нуқсон ва камчиликлар бўйича ҳарбий қисм масъулларига аниқ вазифа ҳамда чора-тадбирлар белгилаб берилди.
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги Ахборот гуруҳи






