Ўзбекистонда «CHAMPS» ташаббуси
2025-12-12 23:00:00 / Янгиликлар

Тошкент шаҳрида БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (NJB) «CHAMPS» ташаббусининг Ўзбекистонда расмий ишга туширилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
«CHAMPS» ташаббусининг асосий мақсадлари — давлат ва нодавлат ташкилотларни болалар орасида зарарли хулқ-атвор шаклланишининг олдини олишда, эрта профилактика чоралари самарадорлигини оширишда, ҳаётий ва ижтимоий кўникмаларни ривожлантиришда ягона ва интеграциялашган профилактика тизими доирасида бирлаштиришдир.
Ушбу ташаббусда хавф гуруҳи рўйхатида турувчи болаларга алоҳида эътибор қаратилади.
Ўзбекистонда «CHAMPS» ташаббусининг биринчи пилот ҳудуди сифатида пойтахтимизнинг Сергели тумани белгиланди.
Ушбу туманда БМТ NJB маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда болаларни қўллаб-қувватловчи мавжуд профилактика инфратузилмаларини баҳолаш, ташаббуснинг самарадорлигини ошириш ва болаларнинг соғлом ривожланишида асосий параметрларни ишлаб чиқиш чораларини ўрганмоқда.
Тадбир якунида томонлар Ўзбекистонда «CHAMPS» ташаббусини амалиётга жорий этишга оид расмий ҳужжатларни имзолашди.
©️ “Postda” газетаси
